123

2028 йилга келиб Ўзбекистон қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашни 60%га етказади

Дата: 12:33, 18-04-2019.

Тошкент. 18 апрель. ЎзТАГ – 2028 йилга келиб Ўзбекистон қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлашни 60%га етказади, деб хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу президентнинг “2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган бўлиб, унга мувофиқ стратегия икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқич – 2019-2021-йиллар ва иккинчи босқич – 2022-2028-йиллар.

“Иккинчи босқичда аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари билан қамраб олинишини 100%га етказиш, ҳосил бўлган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг камида 60%ни қайта ишлашни таъминлаш, махсус қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ҳажмини (симоб элементли чиқиндилар, автопакришкалар, аккумуляторлар, ишлатиб бўлинган ёғлар, қадоқлашдан қолган чиқиндилари ва бошқалар) 25%га ошириш, полигонларга кўмиш учун йўналтириладиган қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажмини 60%га камайтириш каби”, - дейилади қарори матнида.

Шунингдек, барча полигонларнинг ҳолатини ўрнатилган талабларга мувофиқлаштириш, ёпилган полигонлар ерларини тўлиқ рекультивация қилиш, қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектларида муқобил энергия манбаларидан 35%гача фойдаланиш, полигонлар ҳолатини мониторинг қилиш (ер ости (сизот) сувлари ва атмосфера ҳавосининг ҳолати устидан назорат) 100%гача таъминлаш режалаштирилган.

 

Сурат манбаи: mkala.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: