ЎзТАГ
Ўзбек телеграф агентлиги

Тошкент, 12:14 | 17 сентябр
123

2030 йилга қадар Ўзбекистон энергетик тармоғида 50 лойиҳани амалга ошириб, қувватларни деярли 10 минг МВтга ошириш режалаштирилмоқда

Дата: 08:54, 27-04-2018.

Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон 2030 йилга қадар 50 лойиҳани амалга ошириш ҳисобига энергия ишлаб чиқарувчи қувватларни деярли 10 минг МВтга ошириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигидан хабар беришларича, лойиҳалар иссиқ энергетикаси йўналишида, шунингдек, қайта тикланувчи ва муқобил энергия манбалари йўналишида янги қувватларни ишга тушириш ҳисобига амалга оширилмоқда.

Электроэнергия ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, ўз ичига ишлаб турган иссиқлик электростанциялардаги энергоблокларни модернизация қилиш, уларда қўшимча замонавий энерго блокларни қуриш, замонавий иссиқлик электростанцяларни барпо этиш, шунингдек, Ўзбекистон учун янги бўлган атом энергетикасини жорий этишни қамраб олгани билан характерланади.

Шу билан бирга, қайта тикланадиган энергетика соҳасида мавжуд гидроэлектростанцияларни модернизация қилиш, янги гидроэлектростанциялар бунёд этиш, қуёш ва шамол электростанцияларини қуриш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамизки, айни пайтда Ўзбекистон электроэнергетика соҳасида электроэнергиянинг 88,5 фоизи иссиқлик электростанцияларида, 10,6 фоизи гидроэлектростанцияларида ва 0,9 фоизи блок станцияларида ишлаб чиқарилади.

Сурат манбаи: https://www.firestock.ru/power-poles-elektrolinii/

Янгилик билан ўртоқлашиш: