123

5 йил ичида ЮНИСЕФ Ўзбекистонга болалар ва аёллар фаровонлигини оширишга $33 млн ажратади

Дата: 18:05, 15-04-2016.

Тошкент. 15 апрел. ЎзТАГ – 5 йил ичида ЮНИСЕФ Ўзбекистонга болалар ва аёллар фаровонлигини оширишга $33 млн ажратади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ташкилот матбуот хизматига ассоланган ҳолда.

“Бугун Ташқи ишлар вазирлигининг Маросимлар уйида Бирлашган миллатлар ташкилоти Болалар жамғармаси (ЮНИCEФ) ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати 2016-2020 йилларга мўлжалланган янги Ҳамкорлик Дастурининг Фаолият Режасини (ҲДФР) имзолаш маросими бўлиб ўтди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҲДФРдан кўзланган мақсад мамлакатдаги болалар ва оналар фаровонлигини ошириш ҳамда барқарор тараққиёт мақсадларига, хусусан, бола саломатлиги, таълим ва болалар ҳимоясига қаратилган мақсадларга эришишда кўмаклашишдан иборат.

ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Роберт Фудеричнинг сўзларига кўра, “2016–2020 йилларга мўлжалланган ҲДФРнинг имзоланиши болаларга берган ваъдаларимизни бажариш йўлидаги фаолиятимизни янада жадаллаштиради”.

Эслатиб ўтамизки, Ҳамкорлик дастурининг фаолият режаси ЮНИCEФ ҳамда бир қатор вазирликлар, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари Ўртасидаги интенсив маслаҳатлашувлар жараёнида тайёрланди. ҲДФР Ўзбекистонда болалар фаровонлиги билан боғлиқ бўлган сиёсат ва стратегияларга ҳамоҳанг бўлиб, БМТнинг Ўзбекистонда тараққиётга кўмак дастури ва 1994 йилда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган Бола ҳуқуқлари тўғърисидаги конвенцияга мувофиқ равишда ишлаб чиқилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: