123

Афғонистон Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитойга биринчи контейнер поездини юргизди

Дата: 13:45, 06-09-2019.

Тошкент. 6 сентябрь. ЎзТАГ – Афғонистон Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали Хитойга биринчи контейнер поездини юргизди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"5 сентябрь куни Афғонистондан Хитойга биринчи контейнер юки экспортининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ярим тайёр тальк минерал тошлари ортилган 41 контейнердан тузилган бу поезд "Ҳайратон" станциясидан Дўстлик кўприги – Амударё темир йўл-автомобил кўприги орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали транзит жўнатилди”, – дейилади "Ўзбекистон темир йўллари "АЖ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланишича, очилиш маросимида Афғонистон томондан президент офиси маъмурияти вакиллари, Транспорт вазирлиги, Афғонистон темир йўл бошқармаси, Балх вилояти губернатори офиси, Ҳайратон шаҳар мэри, шунингдек, Афғонистондаги Ўзбекистон, Қозоғистон ва ХХР элчихоналари, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ вакиллари иштирок этдилар.

Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: