123

Андижон вилоятида 25 трлн сўмдан зиёд маблағга 908 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

Дата: 17:41, 17-05-2019.

Тошкент. 17 май. ЎзТАГ – Андижон вилоятида 25 трлн сўмдан зиёд маблағга 908 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, 2018 йилда вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 12 фоизга, инвестициялар ҳажми 19 фоизга ўсди. Ўсиш 2019 йилнинг биринчи чорагида қайд этилди.

"Минтақада ҳали кўп имкониятлар мавжуд, унинг иқтисодиёти диверсификация қилинмаган. Масалан, вилоятдаги саноатнинг 80% Асака тумани ва Андижон шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Иқтисодий фаол аҳолининг аксарияти ишсиз, аҳоли жон бошига хизматлар кўрсатиш ҳажми етарли эмас. Шу муносабат билан Андижон вилоятида 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган қиймати 25 трлн 181 млрд сўмлик 908 та лойиҳадан иборат инвестиция дастури ишлаб чиқилди. Ушбу лойиҳалар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни $1,7 млрд маблағни ўзлаштириш ва 35 мингдан ортиқ иш ўринларини ташкил этишни назарда тутади", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, "ҳар бир оила – тадбиркор"дастури доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган оилаларни аниқлаш ва уларга 420 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратиш вазифаси қўйилди.

2019 йилда Андижон шаҳрида 14 та кўп қаватли арзон уй ва хусусий уй қурувчилардан кўплаб уй-жойлар, қишлоқ жойларда 224 та якка тартибдаги ва 56 та кўп хонадонли арзон уй-жойлар қурилади.

"Вилоятнинг тобора ўсиб бораётган аҳолиси уй-шжой қурилишини кенгайтириш ва янада кўпроқ иш ўринлари яратиш, қўшимча ижтимоий ва коммунал хизматларни ташкил этишни талаб қилмоқда, бунинг учун вазирлик ва вилоят раҳбарлари қўл қовуштириб ўтирмасдан узоқ истиқболга мўлжалланган ишларни қилишлари керак", - деди Ш. Мирзиёев.

Сурат манбаи: president.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: