123

Андижонда биринчи халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади

Дата: 12:33, 09-10-2019.

Тошкент. 9 октябрь. ЎзТАГ – Андижонда биринчи халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"19-20 октябрь кунлари Андижон вилоятида «Open Andijan» I халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. (...) Форумда 20 дан ортиқ мамлакат делегациялари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар раҳбарлари, халқаро молия институтлари вакиллари, маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Жами 500 нафардан ортиқ иштирокчи", - дейилади Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Форумнинг биринчи кунида пленар мажлис ва секциялар иши бўлиб ўтади, иккинчи кунида эса – Хонобод форумининг иштирокчилари Андижон вилоятининг сайёҳлик салоҳияти билан танишадилар.

Хорижий инвесторларга машинасозлик соҳасида 17 та маҳаллийлаштириш лойиҳаси тақдим этилади, бунинг амалга оширилишида 280 млн долларлик инвестицияларни жалб қилиш ва 1340 та янги иш ўрни яратиш кутилмоқда.

Шўъбалар фаолияти якунлари бўйича G2B ва B2B форматидаги битимлар ва шартномалар имзоланиши кўзда тутилган.

Сурат манбаи: ahs.co.ir

Янгилик билан ўртоқлашиш: