123

“Асака” банки Германиянинг энг йирик банкларидан бири билан 100 млн евролик қарз битими имзолади

Дата: 17:32, 16-05-2018.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – “Асака” банки ўзбек Германиянинг энг йирик банкларидан бири – KfW IPEX-Bank билан 100 млн евролик қарз битими имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Асака” банки матбуот хизматига таянган ҳолда.

Имзолаш маросими 15 май куни Тошкент шаҳрида Германия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи чоғида бўлиб ўтди.

“Ушбу битим бўйича жалб қилинган маблағлар Германия ва Европа мамлакатларидан технологик ускуналарни етказиб беришни назарда тутадиган 8 йилгача муддатга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун сарфланади”, - дейилади банк хабарида.

Эслатиб ўтамизки, KfW IPEX-Bank – 1948 йилда ташкил этилган бўлиб, Германиянинг энг йирик давлат банкларидан биридир. KfWнинг асосий акциядори Германия Федерал Ҳукуматидир. Банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, уй-жойлар учун арзон кредитлар ажратиш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва экспорт битимларини молиялаштириш билан шуғулланади. KfW орқали ривожланаётган мамлакатларга ёрдам кўрсатиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. “Global Finance” журнали рейтингида KfW дунёнинг энг ишончли банклари рўйхатида етакчи ўринни эгаллайди.

Сурат манбаи: http://www.najot.info/index.php/5-sentyabrdan-uzbekiston-banklarida/

Янгилик билан ўртоқлашиш: