123

Бухоро марказида ҳунармадчилик мавзеси очилади

Дата: 17:13, 27-03-2017.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Бухородаги “Шахристон” бозори ҳудудида сайёҳлар учун биринчи ҳунармандлар кластерини қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу ҳудудда анъанавий ҳунармандлик устахоналарини жамлаган икки қаватли уйлардан, миллий совға маҳсулотлари, тиллакори буюмлар, мева ва сабзавотлар, китоблар сотиладиган дўконлар иборат ҳунармандлар мавзесини қуриш кўзда тутилмоқда.

 Объектларни лойиҳалаштириш ва қуришга миллий меъморчилик анъаналарини қўллаш тажрибасига эга маҳаллий меъмор ва усталар жалб этилади. Қурилиш ишларини жорий йилнинг июлида бошлаб, биринчи зарурликдаги объектларни 2018 йилнинг март ойида ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Лойиҳанинг ташаббусчиси ва молиялаштирувчиси “Асака” тижорат банкидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: