123

ЕИ Ўзбекистоннинг БСТга аъзолигига кириш учун 5 млн евро ажратди

Дата: 10:37, 13-11-2019.

Тошкент. 13 ноябрь. ЎзТАГ – Европа Иттифоқи (ЕИ) Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига (БСТ) аъзолигига кириш учун 5 млн евро ажратди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) маълумотларига кўра, 11 ноябрь куни Брюсселда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комилов ва Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссияси бош директори Коен Доенс "Ўзбекистоннинг БСТга аъзо бўлиши" ва "Европа Иттифоқининг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича Кўпшериклик траст жамғармасига қўшган ҳиссаси" бўйича техник кўмак лойиҳаларини молиялаштириш битимини имзоладилар.

"Республикани БСТга киритиш бўйича лойиҳа доирасида ажратиладиган грант маблағлари ҳажми 5 млн еврони ташкил этади. Лойиҳа Ўзбекистонга ушбу ташкилотга қўшилиш жараёнида, жумладан, зарур ҳужжатларни тайёрлаш, БСТ келишувлари ва халқаро савдо тизими бўйича ўзбек мутахассисларининг билимларини оширишга ёрдам беради", – дейилади хабарда.

Қайд этилганидек, Кўпшериклик траст фонди лойиҳаси бўйича 5,2 млн еврога грант маблағлари Оролбўйи минтақасида жамғарма лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади.

 

Сурат манбаи: mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: