ЎзТАГ
Ўзбек телеграф агентлиги

Тошкент, 12:07 | 17 сентябр
123

Энг яxши словак мусиқачилари ўзларининг жазларини Тошкентда намойиш этишади

Дата: 17:01, 25-04-2018.

Тошкент. 25 апрел. ЎзТАГ – 27-апрел куни Тошкентда таниқли словак скрипкачиси Питер Уличний ва пианист Габриэл Йонашлар IV Халқаро жаз фестивали доирасида концерт берадилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Уларнинг концертлари Ўзбекистон Давлат консерваториясининг Катта залида бўлиб ўтади. Концертнинг бир қисми Popeloff Trio ўзбек мусиқачилари билан бирга ижро этилади.

Словакия Республикасининг Тошкентдаги Элчиxонаси маълумотига кўра, бундан бир кун аввал, 26 апрел куни улар Ўзбекистон давлат консерваториясида маҳорат дарси ўтказадилар.

Эслатиб ўтамизки, Петер Уличний – нафақат Словакиядаги, балки бутун Европададаги кўп қиррали скрипкачилардан бири. У студия мусиқачиси сифатида танилган, турли xил мусиқий ансамблларга билан бирга 50 дан ортиқ дисклар ёзган. Шунингдек, мумтоз ва фольклор мусиқа, жаз, кантри ирланд халқ мусиқаси соҳасида бир нечта яккахон лойиҳаларни яратган.

Габриэл Йонаш – таниқли словак жаз пианиночиси. 1948 йил 28 ноябрда Словакиянинг Кукучиново деган жойида туғилган, Братиславадаги консерваториясини (аккордеон ва классик гитара бўйича), Гразцдаги (Австрия) Жаз мактабини тамомлаган ва 1973 йилда Берклидаги (Бостон) мусиқа мактаби стипендиясини олган.

У 25 дан ортиқ албомда ҳамижрочи ва хонанда сифатида иштирок этган. 2016 йилда словак маданиятига жаз соҳасидаги алоҳида ҳиссаси учун Artem – IKS мукофотига сазовор бўлган.

Сурат манбаи: https://www.cittadiverona.it/eventi/scheda18497/concerti/la-citta-del-jazz-al-teatro-camploy-.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: