123

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди

Дата: 14:53, 23-09-2019.

Тошкент. 23 сентябрь. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер лавозимидан озод этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) ва терма жамоа мураббийи Э.Купер ўзаро келишув шартномасини бекор қилди", - дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик Э.Купер билан тузилган шартнома бир йил аввал тузилган эди. 2021 йил охиригача, яъни ЖЧ саралаш босқичида ҳисобланган. Унинг маоши йилига 2 млн евро бўлганлиги хабар қилинади.

5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасида Фаластинни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Сурат манбаи: lenta.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: