123

Футбол бўйича Ўзбекистон термаси ФИФА рейтингида бирданига 6 поғонага юқорилади

Дата: 18:00, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Халқаро футбол федерацияси – ФИФАнинг сентябр ойидаги рейтингида бирданига 6 поғонага юқорилаб, 49-ўринга чиқди, деб хабар беради пайшанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Ўзбекистондан юқорида фақат Россия (38-) ва Украина (29-) бор. Қуйида эса Беларусь (57-), Қозоғистон (83-), Қирғизистон (108-), Арманистон (112-), Туркманистон (116-), Озарбайжон (133-), Грузия (137-) ва Тожикистон (144-) жойлашган.

Рейтингга Аргентина, Бельгия ва Германия етакчилик қилмоқда. Охирги ўринларда эса Жибути, Гибралтар ва Эритрея термалари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: