123

InnoWeek-2019 форуми доирасида $108 млндан ортиқ маблағга шартнома имзоланди

Дата: 13:36, 04-11-2019.

Tошкент. 4 ноябрь. ЎзТАГ – Халқаро инновацион ва инвестицион InnoWeek-2019 форуми доирасида $108 млндан ортиқ маблағга шартнома имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"InnoWeek-2019 доирасида ўзаро англашув меморандуми ва $108 млнлик инвестиция битимлари имзоланди", - дея хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Форумда хорижий дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар, илмий-тадқиқот институтлари ходимлари, ОАВ вакиллари, шунингдек, 35 дан ортиқ хорижий ва 20 дан ортиқ маҳаллий спикерлар иштирок этганлиги таъкидланди.

Биринчи кун Хитой, Туркия, Исроил, Польша ва Ҳиндистон инвесторлари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган $96,5 млнлик англашув меморандуми имзоланди, иккинчи куни жанубий кореялик инвесторлар билан $6,3 млн миқдорида икки томонлама ҳамкорликни таъминлаш бўйича инвестиция шартномаси имзоланди, учинчи кун $5,9 млнга инвесторлар ва энтуазистлар билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

 

Сурат манбаи: mininnovation.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: