123

ЎХДП ва “Адолат” МСКга президент сайловларида иштирок этиш учун хужжатларни топширди

Дата: 13:50, 20-09-2016.

Тошкент. 20 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш ҳужжатларни тақдим этишди, деб хабар беради сешанба куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“20 сентябр куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси вакиллари Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этиш тўғрисида партиялар раҳбарлари томонидан имзоланган аризалари, Адлия вазирлигининг сиёсий партиялар рўйхатга олинганлиги кўрсатилган маълумотномалари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзодлар тўғрисидаги маълумотларини тақдим этдилар”, - деб таъкидлашди МСКда.

Шу кунни ўзида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вакиллари ҳам  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзодлар тўғрисидаги маълумотларини тақдим этдилар.

Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана қайд этилган маълумотномаларни берди.

“Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида беш кунлик муддат ичида сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига ижозат бериш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ сайловда иштирок этувчи партияларнинг рўйхати аризалар келиб тушиш навбатига қараб марказий матбуотда эълон қилинади”, - деди Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари К.Адилов.

Олдин хабар берилани каби, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Шавкат Мирзиёевни, “Миллий тикланиш” Демократик партияси Сарвар Отамурадовни, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партияси Наримон Умаровни, Ўзбекистон Халқ-демократик партияси (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмоновни номзод қилиб кўрсатди.

Эслатиб ўтамизки, муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси 9 сентябрдан бошланди. 30 сентябр-20 октябр орасида номзодларни рўйхатга олиш ишлари ўтказилади.

Муддатидан олдинги сайловлар Ўзбекистонда Конституцияга мувофиқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатида вафот этгани муносабати билан ўтказилмоқда.

Президент 5 йил муддатга сайланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: