123

Хитой турпортали Самарқандни дунёнинг энг яхши ТОП-10 шаҳарлари қаторига киритди

Дата: 15:45, 06-06-2018.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Хитойдаги таниқли туристик портал Самарқандни дунёнинг ташриф буюриш учун энг яхши ўнта шаҳарлари қаторига киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Самарқанд Хитойдаги таниқли туристик Qyer.com портали асосчиси Цай Жинхуэ томонидан “Хитой ва хориж сайёҳлари томонидан 2018 йилда ташриф буюриш учун тавсия этилган дунёнинг Топ-10 шаҳарлари ва экзотик жойлари” номинациясида мукофотланди”, - деб таъкидланади хабарда.  

Мукофотлаш маросими туристик бозорнинг 1ТВ China 2018 2- халқаро кўргазмасининг очилишида бўлиб ўтди.

 

Сурат манбаи: http://elaine.uz/tour/40

Янгилик билан ўртоқлашиш: