123

МАК 7,3 мингдан зиёд ўзбек зиёратчиларини ташийди

Дата: 16:45, 11-08-2017.

Тошкент. 11 август. ЎзТАГ – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси (МАК) Мадина шаҳрига (Саудия Арабистони) 7,3 мингдан зиёд ўзбекистонлик зиёратчиларни ташийди, шу жумладан, “катта ҳаж” қилишни истаган уруш қатнашчиларини етказади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МАК маълумотларига кўра, жорий йилда Мадинага Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Наманган ва Урганчдан зиёратчилар учадилар. Жиддадан ортга рейслар 8-24 сентябр орасига мўлжалланган.

Дастур доирасида жами 66 рейсни бажариш режалаштирилган. Анъанавий равишда йўловчиларнинг бортда яхши овқатланиши ва қулайликлар яратилишига эътибор қаратилади.

Қайд этиб ўтиш зарурки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига мувофиқ, 73 иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳажга бепул бориб келадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: