123

Мирзиёев "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлади

Дата: 15:46, 07-10-2019.

Тошкент. 7 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Президент қарори билан (4477-cонли, 04.10.2019 й.) 2019–2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, ўтишнинг асосий вазифалари орасида иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва табиий ресурсларни оқилона истеъмол қилиш киради. Бунга технологияларни модернизация қилиш ва молиявий механизмларни ривожлантириш орқали эришилади.

"Стратегияни амалга ошириш натижасида ялпи ички маҳсулот бирлигига иссиқхона газларининг солиштирма чиқиндилари 2010 йил даражасидан 10% га камаяди. Шунингдек, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг 100% га қадар замонавий, арзон ва ишончли электр таъминотидан фойдаланиш таъминланади", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, экологик жиҳатдан яхшиланган моторли ёқилғи ва автомобил ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланиш кенгайтирилади, электр транспорти ривожланади.

Сурат манбаи: twitter.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: