123

МХХ Фарғонадаги ОТМга кириш билан боғлиқ бирданига уч фирибгарлик фактларини фош қилди

Дата: 16:16, 08-08-2017.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари МХХ Фарғона Давлат университети (ФарДУ) кириш билан боғлиқ бирданига уч фирибгарлик фактларини фош қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи киши ариза ёзиб, Фарғона гарнизони Офицерлар уйи ҳарбий оркестрининг солисти, 30 ёшли сержант Нодирбек Маматов бошланғич ҳарбий тайёргарлик факультетига ўқишга киришда ёрдам эвазига $2,5 талаб қилаётганлигини хабар қилди”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Натижада у $1 мингни аванс сифатида олаётганида ашёвий далил билан биргаликда қўлга олинди. Ҳарбий прокуратура Маматовга нисбатан Ўзбекистон Жиноий кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғади.

Шунингдек, МХХ ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вакиллари билан биргаликда ФарДУ биология кафедраси ўқитувчиси Элёр Болтабоевни абитуриентлардан биридан $500 пул олаётганида, ушбу ОТМ ҳисобчиси Шуҳрат Усмоновни бошқа бир абитуриентдан $700 олаётган вақтида ашёвий далиллар билан биргаликда қўлга олдилар.

“Қўлга олинганлар бир абитуриентга ФарДУга киритишда кўмак бериш, бошқасига ушбу ОТМдаги ижодий имтиҳондан юқори бахо олишга ёрдам учун пул талаб қилишган”, - деб таъкидлашди куч тизими матбуот хизматида.

Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валюта ва жиноий даромадларни легаллаштириш департамент қўлга олинганларга нисбатан Ўзбекистон Жиноий кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 211 моддаси (Пора бериш) моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: