Ноябрда ноозиқовқат маҳсулотларининг нархлари бошқалардан тезроқ ўсди
Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ноябрда ноозиқовқат маҳсулотларининг нархлари 3,4%, яъни бошқалардан тезроқ ўсди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда.
Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 1,5%га, хизматлар нархлари 0,5%га кўтарилди. Солиштириш учун: 2016 йилнинг ноябр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 0,8%га қимматлашган эди.
Ноябрда мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари даражасининг ўзгаришига мавсумий омиллар таъсир этди. Помидор ва бодринг маҳсулотлари нархлари бирмунча сезиларли даражада – 60,6% ва 54,0%га, узум – 19,8%га, олма – 14,1%га қимматлашди. Шу билан бирга, сабзи – 17,2%га, пиёз – 13,9%га, карам – 12,9%га ва картошка – 1,1%га арзонлашди.
Ноозиқовқат маҳсулотлари нархларнинг ўсиш даражасига (2016 йил ноябр ойида 1,8%) асосан бензин маҳсулотига бўлган янги нархларнинг жорий қилиниши сабаб бўлди (нархларнинг ўртача ўсиш суръати 39,7%). Тиббий буюмлар 4,8%, кийим кечаклар 2,9%, қурилиш материаллари 2,6%, заргарлик буюмлари 2,4%, пойафзал 2,2%, шахсий гигиена моллари 2,1%, ювиш ва тозалаш маҳсулотлари нархлари 1,8% ошди.
Аҳоли учун пуллик хизматлар соҳасида нархларга таъсир қилган асосий инфляцион омил маиший хизмат тарифлари 2,0%га ва чет тили ўқув куслари учун тўловлар 2,2%га қимматлашгани бўлди.


