Нью-Йорк суди Ўзбекистон фуқаросини ИД қўллаб-қувватлаш мақсадида тил бириктирганликда айблади
Тошкент. 12 май. ЎзТАГ– Нью-Йорк суди Ўзбекистон фуқароси Азизжон Раҳматовга “Ислом давлати” (ИД) террористик гуруҳини қўллаб-қувватлаш мақсадида тил бириктирганлик айбини қўйди, деб хабар қилади Рейтер агентлиги.
Раҳматов чоршанба куни қўлга олинган. Суд хужжатларига кўра, Раҳматов аъзолари ИДга қўшилишга қарор қилганларга кўмак бериш, шунингдек, Сурияга бориш истагида бўлганлар учун молиявий ёрдам жалб қилиш ва пул маблағларини тақдим этиш билан шуғулланувчи маҳаллий гуруҳ аъзоси бўлган.
Эслатиб ўтамизки, бундан аввалроқ АҚШда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг бошқа фуқаролари қўлга олинган эди. ИД эса бугунги кунда дунедаги хавфсизликка асосий таҳдидлардан бири саналади.


