123

ОТМК янги конида йилига 74 млн тонна мис руда қазиб олишни режалаштирмоқда

Дата: 17:04, 16-09-2019.

Тошкент. 16 сентябрь. ЎзТАГ – Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) "Ёшлик-1" конида йилига 74 млн тонна мис руда қазиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ маълумотларига таяниб.

"Руда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш босқичма-босқич режалаштирилган. Кон 2023 йилга бориб ҳар йили 65 млн тонна, 2035 йилгача эса 74 млн тонна кўрсаткичга чиқиши керак. Шу муносабат билан ишчилар сони ҳам ортади. Кон тўлиқ қувват билан ишлай бошлагач, 6 минг киши доимий иш билан таъминланади", - дейди "Ёшлик-1" ва "Ёшлик-2" инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дирекцияси бош муҳандиси Ориф Аҳрорхўжаев.

Таъкидланишича, асосан,ОКМКнинг тажрибали ходимлари ёрдам берадиган соҳада ёшлар меҳнат қилмоқда. Ҳозир бу ерда 1330 дан ортиқ киши ишлайди.

"Ёшлик-1"да мис рудаларини биринчи қазиб олиш 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган.

Янги конни ўзлаштириш лойиҳасининг нархи $1,7 млрдга яқинни ташкил этади.

Ушбу лойиҳа туфайли Ўзбекистонда ўзининг карьераси ва қайта ишлаш мажмуаси – бойитиш фабрикаси, сульфат кислота ва кислород ишлаб чиқарадиган мис эритиш заводи билан яна бир комбинат пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ОКМК Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Комбинатнинг улуши республикада кумуш ишлаб чиқаришнинг 90% ва олтиннинг 20% ни ташкил этади. 2018 йилнинг август ойидан бошлаб корхонадаги давлат улуши SFI Management Group хорижий компаниясининг ишончли бошқарувига ўтказилди.

Сурат манбаи: invest.gov.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: