123

Қозоғистон билан чегарада ошқозонида наркотиклар бўлган ўзбекистонлик ушланди

Дата: 14:28, 31-01-2017.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Қозоғистон билан чегарада ошқозонида наркотиклар бўлган ўзбекистонлик ушланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Sputnik Қозоғистон нашрининг ҚР давлат чегара хизатига асосланиб берган хабарига кўра, эркак қозоқ-ўзбек чегарасида пассажирлар терминали залида қўлга олинган.

30 ёшли шахсга хизмат ити эътибор қаратди. Сўров пайтида хорижлик ошқозонида полиэтилен пакетга ўралган марихуана пуфаклари борлигини тан олди.

Бундан олдинроқ россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Осетия-Алания республикаси ҳудудида Тожикистон фуқаросини наркотиклар сотишга уриниш пайтида қўлга олгани ҳақида хабар қилинган эди. Наркодилер яшаган жойни тинтув чилшишда бу ердан 816,2 грамм героин топилиб, олиб қўйилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: