123

Пойтахтдаги Давлат хизматлари марказларида эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш мумкин

Дата: 15:49, 15-05-2018.

Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – Пойтахтдаги давлат хизматлари марказларида эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Адлия вазирлигининг Телеграм-каналига асосланган ҳолда.

“Олдин ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш билан фақат Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари шуғулланар эди. 5 апрелдан бошлаб ушбу хизматни Миробод туманининг Давлат хизматлари маркази кўрсата бошлади. Ўтган душанба яна икки Давлат хизматлари марказида эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш бошланди. Янги ҳайдовчилик гувоҳномалари замонавий ҳимоя воситаларига, шунингдек, маълумотларни симсиз алмашиш учун электрон мосламага (NFC) эга. Унда жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами ёки юридик шахсларнинг идентификацион рақами ёзилган”, - дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Юнусобод, Учтепа ва Миробод туманларида жойлашган Давлат хизматлари марказларида ҳам янгисига алмаштириш мумкин.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бирламчи бериш ҳамон фақат ИИББ бўлинмаларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 10 йил муддатга бералади.

 

Сурат манбаи: http://bibi.uz/news/32123

Янгилик билан ўртоқлашиш: