123

Россиялик шарқшунос Яқин Шарқлик “адашган”ларни ватанларида нон-туз билан кутишмаётгани маълум қилди

Дата: 15:59, 31-10-2017.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Россиялик шарқшунос, РФА Шарқшунослик институтининг илмий ходими Михаил Рощин Ислом давлати сафларида жанг қилган Яқин Шарқлик “адашган”ларни Ўзбекистон ва Тожикистонда нон-туз билан кутишмаётганларини маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

У Sputnik мухбирига берган изоҳида юқоридаги мамлакатлардан Ислом давлати сафида 2 минг атрофида кўнгиллилар борлигини таъкидлаб ўтди.

“Ҳар икки давлатда полиция назорати кучли, ва қайтиб келган жангарилар албатта куч тизими эътиборига тушади. Аммо энг ашаддий жангарилар учун ҳам тинч жой бор. Ўз-ўзидан бу Афғонистондир”, - деб ҳисоблайди эксперт.

Рощиннинг фикрига кўра, Афғонистонда бу каби кишилар учун ўзига хос эркинлик мавжуд, чунки ҳукумат давлат ҳудудининг ҳамма жойини ҳам назорат қилаётгани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: