123

Самарқанд автомобиль заводи 20-мингинчи машинани ишлаб чиқарди

Дата: 10:38, 24-02-2015.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – Самарқанд автомобиль заводида 20-мингинчи юбилей автомобилни тантанали ишлаб чиқариш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бу ISUZU NPR82 маркали сиқилган табиий газда ишловчи ахлат ташувчи автомобиль бўлди. Ўзбекистон ҳукумати йил охирига қадар махсус хизматлар учун 1000та ана шундай автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, завод уч хилдаги фургон, бортли ва самосвал кузовларига эга бўлган сиқилган табиий газда ишловчи автомобиллар ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйди”, - деб таъкидлашди “Ўзавтосаноат” АК матбуот хизматида.

“Юбилей автомобили айнан табиий газда ишлаови автомобиль бўлганлигини мамнуният билан қайд этмоқчи эдим. Чунки у юқори даражадаги евро-стандартларга жавоб берувчи экологик транспортларнинг янги авлодидир”, - деб таъкидлади ISUZU Motors Ltd. ижроя президенти Таканобу Фурута.

Янгилик билан ўртоқлашиш: