123

Самарқанд вилоятида наркосавдо билан шуғулланган йирик гуруҳ қўлга олинди

Дата: 14:30, 11-07-2016.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон махсус хизматлари Самарқанд вилоятида наркосавдо билан шуғулланган ўн кишидан иборат йирик уюшган жиноий гуруҳни зарарсизлантирдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Гуруҳ Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинаётган наркотик моддаларни ташиш ва сотиш билан шуғулланган. Унга Ургут туманида яшовчи (Самарқанд вилояти – ЎзТАГ) 38 ёшли Отабек Файзиев бошчилик қилган”, - деб таъкидлади куч тизимидаги манба.

Гуруҳ бошлиғи истиқомат қилган жойни кўздан кечиришда 5 кг 740 граммдан зиёд афюн моддаси топилди. Бундан ташқари, унинг укаси Жонибек Файзиевнинг ўйида ёрдамчи биноалардан бирида 7 кг 390 грамм афюн яширилган жой аниқланди.

Махсус хизматлар ходимлари гуруҳнинг ўн аъзосидан жами 24 кг 170 грамм афюн моддаси олиб қўйдилар.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: