123

Самарқанддаги биринчи халқаро инвестфорум якунлари бўйича $1,3 млрдлик битимлар имзоланди

Дата: 11:31, 25-11-2019.

Тошкент. 25 ноябрь. ЎзТАГ – Самарқанддаги биринчи халқаро инвестицион форум якунлари бўйича $1,3 млрдлик битимлар имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"22-23 ноябрь кунлари Самарқандда "Invest in Samarkand" биринчи халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди ва "Made in Samarkand" минтақавий ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси бўлиб ўтди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Тадбирда Хитой, Жанубий Корея, Испания, АҚШ, Италия, Исроил, Россия, Япония, Ҳиндистон, Туркия, Тожикистон, Афғонистон, Қозоғистон каби 31 мамлакатдан 310 дан ортиқ вакиллар иштирок этишди.

"Форум якунлари бўйича жами $1,3 млрдга 146 битим, шу жумладан, $1 млрдга 52 та инвестиция битими ва $300 млнлик 94 та битим имзоланди", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: