123

Stone City Energy компанияси Ўзбекистонга $700 млнлик инвестиция киритиш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Дата: 12:52, 29-04-2019.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Stone City Energy компанияси Ўзбекистонга $700 млнлик инвестиция киритиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги.

“24 апрель куни Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Дильер Ҳакимов Брюсселда Stone City Energy компанияси вакиллари билан энергетика секторига биринчи босқичда $700 млн сармоя киритиш бўйича Ўзбекистон ҳукумат билан музокаралар олиб бориш учун учрашди”, - дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Учрашувда томонлар, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ келгусисида ташланажак қадамлар ва уларнинг ечимини муҳокама қилганлиги таъкидланади.

Сурат манбаи: caa-network.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: