123

Тахиатош ИЭСда иккита буғ-газ қурилмаси 2020 йилда ишга туширилади

Дата: 14:39, 09-08-2019.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Тахиатош иссиқлик электр станциясида (ИЭС) 230 ва 280 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмаси (БГҚ) 2020 йилда ишга туширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (Ўзтаг).

"Қорақалпоғистонда электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қоплаш учун Тахиатош ИЭСда 230-280 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмаси қурилиши давом этмоқда. Ишга тушириш 2020 йилга мўлжалланган. Лойиҳа қуввати 510 МВт, умумий қиймати - 678,2 миллион долларни ташкил этади", - дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида

Қайд этилганидек, иккита БГҚнинг ишга туширилиши Тахиатош ИЭСларига ҳар йили 488,6 миллион м3 ҳажмдаги ёқилғи тежалиши билан электр энергиясига ўсиб бораётган талабни қондиришнинг прогноз ўсишини қоплаш имконини беради.

"ИЭСнинг ФИК ўртача самарадорлиги 31,21 дан 49,7% гача ошиши режалаштирилган, ишлаб чиқарилган электр энергиясининг йиллик миқдори 3,6 миллиард кВт.с, ишлаб чиқарилган иссиқлик энергиясининг йиллик ҳажми-139 минг Гкал. 97 та янги иш ўрни яратилади", - дейилади хабарда.

Ҳозирги кунга келиб "Ўзбекенерго" АЖ ва Consortium of Hyundai Engineering Co. Ltd. ҳамда «Hyundai Engineering & Construction Co. Ltd» ҳамкорлигида "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида бош пудратчи билан шартнома имзоланди.

 

Сурат манбаи: t.me/minenergy_uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: