123

ТИВ Ўзбекистоннинг 5 фуқароси Саратов вилоятининг Озинск туманидаги ЙТҲда жабрланганини маълум қилди

Дата: 18:07, 26-07-2017.

Тошкент. 26 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг 5 фуқароси Саратов вилоятининг Озинск туманидаги йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида жабрланди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“2017 йилнинг 25 июл куни соат 16.00 атрофида Саратов вилоятининг Озинск туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 9 киши шикастланган. Улардан 5 Ўзбекистон фуқароси, 4 – Россия фуқароси бўлган, дея хабар қилади Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси Россия ФВВ асосланган ҳолда. Йўлда “Лада-Ларгус” ва “Форд Мондео” автомобиллари тўқнашиб кетган. Ўзбекистон фуқаролари “Лада-Ларгус”да бўлган ва ўртача оғирликда жароҳатлари (лат ейиш ва синиш) олишган”, - дейилади пайшанба кунги хабарда.

Жароҳатланганлар Озинск клиник касалхонасига етказилгани маълум қилинмоқда.

Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш мақсадида элчихонанинг консуллик бўлими зудлик билан Россия ФВВ билан боғланиб жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот олгани таъкидланмоқда.

“Қариндошлар ушбу фуқароларнинг соғлиги тўғрисида Россия ФВВнинг +7 937-639-01-43 телефон рақами орқали маълумот олишлари мумкин. Мазкур ҳолат Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси назорати остига олинди”, - дея хулоса қилинади хабарда.


Жабрланганлар рўйхати:

1. Мадрагимов Маҳамадали Райимбердиевич, 1970 йил 12 августда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.

2. Қурбонов Сирожиддин Файзулло ўғли, 1995 йил 17 майда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган.

3. Холматов Абдужаббор Тоштемирович, 1965 йил 18 июнда Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган.

4. Содиқов Миржалол Эгамбердиевич, 1988 йил 22 октябрда Фарғона вилояти Учкўприк туманида туғилган.

5. Бадалов Жамшидбек Ҳусанбой ўғли, 1991 йил 20 майда Фарғона вилояти Риштон туманида туғилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: