123

“Тошкент” биржасининг ҳафталик айланмаси 3,3 млрд сўмни ташкил қилди

Дата: 16:47, 17-03-2018.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 5-9 мартда “Тошкент” биржасининг ҳафталик айланмаси 3,3 млрд сўмни ташкил қилди, шу жумладан, 20 АЖнинг қимматли қоғозлари билан 120 та битим қайд қилиниб, 4,1 млн дона акция сотилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкларнинг қимматли қоғозларига талаб катта бўлди (98%). Энг йирик битим 9 мартда қайд этилиб, унда “Ravnaq-bank” АТБнинг 1,2 млн дона акцияси 1,2 млрд сўмга сотилди. 1 акция баҳоси 1 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган муддатда битимлар сони бўйича етакчиликни “Hamkorbank” АТБ эгаллаган ҳолда, унинг 2 млн. дона акцияси (312,7 млн сўмга) 83 битимда қатнашди.

Ҳисобот даврида қимматли қоғозлар билан ўртача кунлик савдо айланмаси 817 млн сўмни, ўртача битим қиймати эса 27,2 млн. сўмни ташкил этди. Сотилган бир дона акциянинг ўртача нарх кўрсаткичи 794,3 сўмдан иборат бўлди. 

Ҳафада савдолар ҳажми бўйича “Ravnaq-bank” ХАТБ (54,3%), “Universal bank” ХАТБ (34,1%), “Hamkorbank” АТБ (9,5%) ва “Neft ta'minot” АЖ (1,2%) бўлишди. Уларнинг ялпи ҳажми бара умумий айланмасининг 99,2% ташкил қилди.

Фонд биржасида 7 та ҳудудида жойлашган листинг компаниялари қимматли қоғозлари билан савдо битимлари имзоланди. Биржа битимларининг энг юқори ҳажми Тошкент шаҳри (55 %) ва Фарғона вилоятидаги (34,1 %) акциядорлик жамиятлари ҳисобига тўғри келди.

Фонд биржасида йил бошидан буён 24,9 млрд. сўмлик 500 та савдо битими қайд қилинди. Ушбу даврда биржа савдоларида 46 та акциядорлик жамиятининг 146,8 млн дона қимматли қоғозлари сотилган.

Сурат манбаи: 12.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: