123

“Тошкент” РФБнинг биржа айланмаси деярли 4 бараварга пасайди

Дата: 16:03, 12-07-2017.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Январ-июнда “Тошкент” Республика фонд биржасининг (РФБ) қимматли қоғозлар билан биржа айланмаси деярли 4 бараварга: 2016 йилнинг муқобил давридаги 119,7 млрд сўмдан 33 млрд сўмгача пасайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳисобот даврида биржада 72 акционерлик жамиятининг 1064,6 млн қимматли қоғозлари билан 1351 битим тузилди.

Биржанинг асосий секциясида қиймати 29,5 млрд сўмлик 1242 битим, жисмоний шахслар учун клирингсиз секцияда 0,07 млрд сўмлик 102 битим, музокара аукционида 0,2 млрд сўмлик 1 битим тузилди. Хорижий валютага қимматли қоғозлар бозорида қиймати  $46,2 минг ва 0,2 млрд сўмлик (Марказий банк курсида) 3 битим қайд этилди. Облигациялар бозорида 0,09 млрд сўмлик икки битим тузилди. Акциялар пакетлари сотиш секциясида (блок-трейдинг) қаймати 3,1 млрд сўмлик бир битим қайд қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: