123

Тошкент ва Душанбе ўртасидаги доимий авиарейслар 10 февралдан қайта тикланади

Дата: 14:53, 31-01-2017.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Тошкент ва Душанбе ўртасидаги доимий авиарейслар 10 февралдан қайта тикланади, деб абар беради ЎзТАГ.

“Тошкент-Душанбе ва Душанбе-Тошкент ўртасидаги доимий авиарейслар “Сомон Эйр” ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниялари томонидан ҳафтасига 2 мартадан 10 февралдан бошлаб амалга оширилади, деб хабар қилди Душанбе халқаро аэропорти матбуот котиби Жамила Ҳусейнова”, - дейилади CA-News нашри хабарида.

Унинг сўзларига кўра, рейсларга авиачипталар сотиш бошланган.

Эслатиб ўрамизки, Ўзбекистон ва Тожикистон шаҳарлари ўртасидаги авиарейслар 1992 йилда Тожикистонда фуқаролик уруши бошланган пайтда тўхтатилган эди. Ҳар икки мамлакат аҳолиси бир бирларига асосан ер транспортида ёки учинчи мамлакатлар парвозлари орқали бориб келар эдилар.

Икки мамлакат ўртасидаги авиарейсларни қайта тиклаш таклифи томонлар делегациялари тарафидан бир неча марта, шу жумладан, 2014 йил сентябрда мамлакатлар президентлари даражасида, муҳокама қилинган. Аммо авиалоқаларни аниқ қайта тиклаш ҳақида келишувга ўтган йил 30 ноябрда Тожикистон ва Ўзбекистон делегацияларининг Душанбедаги музокараларидагина эришилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: