123

Тошкентда 15-метрлик лаваш тайёрланди

Дата: 14:42, 11-07-2016.

Тошкент. 11 июл. ЎзТАГ – Ўтган дам олиш кунлари ўзбек ошпазлари томонидан мамлакат пазандалик санъати тарихидаги энг катта лаваш тайёрланди. Унинг узунлиги 15 м 20 смга тенг, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Таомни тайёрлаш мақсадида махсус қўрада 310 кг сара мол гўшти қовурилди. Шунингдек, таомни тайёрлаш учун бир неча халта ун, 5кгдан памидори ва бодринглар, 15 литр махсус соус сарфланди. Ушбу таом учун гўшт 7 соатдан ортиқ пиширилди. Лавашни 30 ошпаз ўради”, - деб таъкидлашди пазандалик томошаси ташкилотчилари.

Лавашнинг диаметри ушу таом ишқибозлари учун одатдаги ҳисобланган 10 смдан бир оз зиёдроқ бўлиб чиқди. 150 порциядан ортиқ лаваш келган меҳмонларга бепул тарқатилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: