123

Тошкентда ўзбек тили бўйича ялпи диктант уюштирилади

Дата: 16:46, 21-10-2016.

Тошкент. 21 октября. УзТАГ – Тошкентда илк марта ноёб тадбир ўтказилиб, унинг доирасида ўзбек тили бўйича ялпи диктант уюштириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради жума куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

“Диктант 2016 йилнинг 29 октябр куни соат 15-00 да бир пайтнинг ўзида Алоқа тарихи музейи, Тошкент Давлат шарқшунослик институти, Тошкент Давлат ўзбек тили ва адабиёти университети  ва  Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида ўтказилади. 

Акция ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига 27 йил тўлиши (1989 йил 21 октябрда) муносабати билан ўтказилмоқда.

Тадбирда истаганлар қатнашиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: