123

Тожикистон 2020 йил апрелига қадар Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тўхтатди

Дата: 17:22, 04-12-2019.

Тошкент. 4 декабрь. ЎзТАГ – Тожикистон 2020 йилнинг апрелига қадар Ўзбекистонга электр энергияси экспортини тўхтатди, дея хабар беради Ўзбекистон телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВ маълумотларига асосланиб.

"Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси экспорти 2020 йилнинг апрель ойигача тўхтатилди. Етказиб беришни тўхтатиб туриш томонларнинг келишувларига мувофиқ – совуқ ҳавонинг бошланиши билан амалга оширилди", - дейилади Ўзбекистон Энергетика вазирлигида тасдиқланган хабарда.

Қайд этилганидек, келишувга кўра, электр энергиясини экспорт қилиш фақат апрелдан октябргача амалга оширилади. Тожикистоннинг ички эҳтиёжларини қондириш учун таъминот ҳажми сентябрь ойидан бошлаб аста-секин камайди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг апрелидан сентябригача Тожикистон Ўзбекистонга 1,5 млрд киловатт-соат электр энергияси экспорт қилган.

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импортини бошлади. 1 декабрдан 14,9 млн киловатт-соат туркман электр энергияси, 2 декабрда – 15,4 млн киловатт-соат электр энергияси импорт қилинди.

Шунингдек, Марказий Осиё энергетика тизими (МОЭТ) ишида иштирок этиш доирасида Тошкент 2018 йилда Қирғизистон ва Тожикистондан, жорий йилнинг июль ойида эса Қозоғистондан импортни қайта тиклади.

Сурат манбаи: ca-news.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: