123

Туркиянинг Çalık Holding ширкати Тошкентда қиймати $400 млнлик лойиҳаларни амалга оширади

Дата: 14:54, 02-05-2018.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Туркиянинг Çalık Holding ширкати Тошкентда қиймати $400 млнлик лойиҳаларни амалга оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Trendга таянган ҳолда.

“Туркиянинг Çalık Holding ширкати Тошкентда Турк бизнес маркази, меҳмонхоналар, Ziraat Bank офиси идораси, шунингдек, савдо-кўнгилочар марказлар қуриш ниятида. Лойиҳанинг умумий қиймати $400 млнни ташкил этади”, - дейилади Тошкент шаҳар ҳокимининг Инвестициялар, инновация ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Алишер Тиллаевнинг хабарида.

Таъкидланишича, 30 апрелда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Çalık Enerji энергетика компаниясининг бош директори Ридван Актюрк Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Турк ишбилармонлик марказининг қурилиши бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаганлар.

Шу билан бирга, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ziraat Bank ижрочи директори Ҳусайн Айдин билан пойтахтда Ziraat Bank офиси ва бизнес марказ қуриш борасида ўзаро англашув меморандумини ҳам имзолаган.

Шундай кейин қайд этилишича, объектлар барпо этиладиган Тошкент марказидаги участкаларнинг майдони тахминан 2,5 гектарни ташкил этади. Лойиҳа-қурилиш ишлари 2018 йилда бошланади.

Сурат манбаи: https://kun.uz/70066973

Янгилик билан ўртоқлашиш: