123

Янги йўл Тошкентдан Чорвоққача бўлган масофани 22 километрга қисқартиради

Дата: 11:30, 04-06-2018.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Янги йўл Тошкентдан Чорвоққача бўлган масофани 22 километрга қисқартиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳри Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида қуриладиган йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишув жараёнида сўз борди.

“Оҳангарон шоссеси, Паркент ва Темур Малик кўчалари пойтахтимизнинг энг серқатнов йўлларидан. Тошкент механика заводи ҳудуди орқали Махтумқули кўчаси қурилгач, ушбу йўллар чорраҳасида транспортлар ҳаракати янада ортди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.

Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида бу ерда уч қавтли транспорт боғламаси қурилиши режалаштирилган. “Оҳангарон шоссеси ва Паркент кўчаси йўналишида туннел, Махтумқули ва Темур Малик кўчалари кўчаларини боғловчи кўприк қурилиши кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.

Бу транспорт боғламасини қуришдан мақсад - Чорвоқ ва Чимён ҳудудини ривожлантиришга замин яратяпмиз. Ҳозир фақат Чирчиқ шаҳри орқали ўтадиган йўл бор. Дам олиш мавсумида тирбанд бўлиб кетади. “Бу янги йўл келгусида катта юкламани ўзига олиб, транспортларнинг, жумладан, хорижлик сайёҳларнинг Чорвоқ ҳамда Чимён ҳудудига тез ва осон етиб олишини таъминлайди”, - деди Шавкат Мирзиёев.

“Кўприк ва туннелда қатнов олти қаторли бўлади. Ҳисоб-китобларга кўра, барпо этиладиган янги йўл Чорвоққача бўлган масофани 22 километрга қисқартиради. Давлатимиз раҳбари Оҳангарон шоссеси бўйлаб қурилаётган ер усти халқа метро линиясига доир лойиҳалар билан ҳам танишди”, - деб хулос қилинади хабарга.

Сурат манбаи: https://www.drive2.ru/l/1567525/

Янгилик билан ўртоқлашиш: