123

Ёзда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Барселона ва Бургасга чартер рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда

Дата: 14:41, 16-02-2017.

Тошкент. 16 феврал. ЎзТАГ – Ёзда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси (МАК) Барселона ва Бургасга чартер рейсларини амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилади МАК матбуот хизмати.

“2017 йил ёзида Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Тошкент-Бургас-Тошкент ва Тошкент-Барселона-Тошкент йўналишларида чартер рейслари сериясини амалга оширишни режалаштирмоқда”, - дейилади ширкатнинг пайшанба куни тарқатган хабарида.

Ушбу рейслар бажарилишидан асосий мақсадлардан бири “Болгария ва Испания бозорларида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини оммалаштириш ва намоён қилишдан иборат”лиги таъкидлаб ўтилган.

Олдин хабар берилган каби, 5 апрелдан бошлаб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент-Лахор-Тошкент йўналишида учишларни бажара бошлайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: