123

Йил бошидан бери Ўзбекистонда 22 меҳмонхона яратилди

Дата: 17:34, 28-03-2019.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – 2019 йил бошидан бери Ўзбекистонда 22 та меҳмонхона барпо этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2019 йил 1 январдан 27 мартгача бўлган даврда 671 та койкаси бўлган 226 номерли 22 та меҳмонхона барпо этилди", - дейилади Давлат Туризм қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, 27 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 20738 номерли ва 42134 ўринли (койкали) 950 дан ортиқ рўйхатдан ўтган тураржойлар мавжуд.

“Мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар асосида тураржой турлари сони сезиларли даражада ошди. Илгари фақат меҳмонхоналар ва хостеллар очиларди, аммо 2018 йилдан бошлаб тураржой бинолари, апарт-, спа-меҳмонхоналар, ўтовлар, туристик базалар, лагерь ва кемпинглар, меҳмонлар учун уйлари каби янги турдаги тураржойлар ишга туширилди”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 5 январдаги “Туризм индустриясини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони мамлакатда меҳмонхона сонининг жадал ўсиши ва кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини яхшилаш учун бир қатор имтиёзлар берди.

Сурат манбаи: uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: