123

Йил охирига қадар Ўзбекистондаги ташқи интернет-канал сиғими 6 баравардан кўпга кенгайтирилади

Дата: 17:08, 22-05-2018.

Тошкент. 22 май. ЎзТАГ – 2018 йил охирига қадар Ўзбекистондаги ташқи интернет-канал сиғими 6 баравардан кўпга кенгайтирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида бугун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Ахмедходжаев Тошкентда бўлиб ўтган #MITCROADMAP2018: “Ўзбекистон ICT-тармоғининг бугуни ва келажаги” номли конференцияси доирасида айтиб ўтди.

Вазирлик раҳбарининг сўзларига кўра, агар 2018 йил майда ташқи интернет-каналнинг сиғими 160 Гб/сек. ташкил этган бўлса, жорий йил декабрига бориб унинг сиғими 1200 Гб/сек.гача, яъни 6 баравардан кўпга кенгайтирилади. Солиштириш учун, 2017 йилнинг май ойида ташқи интернет-каналнинг сиғими атига 65 Гб/сек.ни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамизки, мамлакатда интернет тезлигини тубдан ошириш ҳақидаги топшириқ Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2018 йил бошида берилган эди.

Сурат манбаи: http://91.103.120.139/

Янгилик билан ўртоқлашиш: