123

Йил охирига келиб Ўзбекистонга 6,5 млндан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюради

Дата: 13:46, 24-09-2019.

Тошкент. 24 сентябрь. ЎзТАГ – 2019 йилнинг охирига келиб Ўзбекистонга 6,5 млндан ортиқ хорижий сайёҳар ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2019 йил охирига келиб Ўзбекистонга 6,5 млндан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюриши кутилмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 15% га кўп (5,3 млн). Жорий йил якунлари бўйича туризм хизматлари экспортининг белгиланган прогнозларига мувофиқ, бу ўтган йилги экспорт ҳажмининг 30% ($1041 млн) ташкил этади", - дейилади Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, прогнозларига кўра, йил охиригача 28 минг хонали 1142 меҳмонхона қурилади ва йил бошида хоналар сони 37% га ошади. Агар 2018 йилда 106 оилавий меҳмон уйи ташкил этилган бўлса, йил охирига қадар уларнинг умумий сони 800га ошади.

Туризм фаолиятининг асосий субъекти бўлган туроператорлар сони йил якунлари бўйича 1,4 мингтага оширилади.

Қўмита маълумотларига кўра, 8 ой якунлари бўйича мамлакатга 4,3 млндан ортиқ хорижий сайёҳларга ташриф буюрди, бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 26,7% га кўпдир (3,4 млн сайёҳ).

Туризм хизматлари экспорти натижалари $854,5 млнни ташкил этди. Бу туризм хизматлари экспорти 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 28 % ($666,8 млн)га ўсганлигини кўрсатади.

Сурат манбаи: ismi.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: