123

Ўзбек банкларига микроқарзлар бериш ҳуқуқи берилади

Дата: 14:31, 27-03-2018.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Ўзбек банкларига микроқарзлар бериш ҳуқуқи берилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, “Марказий банкка 2018 йил 1 майга қадар Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш ҳамда қонун ҳужжатларига тижорат банкларига микроқарзлар ажратиш ҳуқуқи берилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш топширилди”.

Шунингдек, Марказий банк тижорат банклари томонидан потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ҳамда жисмоний шахсларга ва кичик тадбиркорлик субъектларига кредитлар (микроқарзлар) ажратиш муддатларини қисқартириш имконини берувчи ўз скоринг моделини яратиш имконига эга бўлган кредит бюросида скоринг модели мавжудлиги бўйича талаб ўрнатилишини назарда тутувчи низомни ишлаб чиқиб, тасдиқлаши зарур.

Сурат манбаи: https://www.sravni.ru/enciklopediya/info/kurs-dollara-v-uzbekistane/

Янгилик билан ўртоқлашиш: