123

Ўзбек мигрантларига Россиядан ватанига қайтишга ёрдам берилди

Дата: 13:37, 28-10-2019.

Тошкент. 28 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбек мигрантларига Россиядан ватанига қайтишга ёрдам берилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"24 октябрь куни Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги бош консулхонаси (Россия) ўзбекистонликларнинг мурожаатлари билан боғлиқ равишда Астрахан вилоятида сайёр қабул ўтказди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, турли масалалар бўйича мурожаат қилган 67 нафар фуқаро 34 нафар ватандошдан Ватанга қайтиш учун сертификатни расмийлаштириш учун ариза, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштириш учун 20 та ҳужжат қабул қилинди. Шунингдек, 16 нафар фуқарога турли масалалар бўйича ёрдам кўрсатилди.

50 нафар ўзбекистонлик фуқаролари ишлашга рухсатномасиз қолиш ва меҳнат фаолияти тартибини бузганлиги учун Чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказида ушлаб турилган, уларнинг 11 нафарига Ўзбекистонга қайтиш учун сертификатлар топширилган.

Бундан ташқари, Хабалинский туманида иш берувчи паспортини олиб қўйиб, иш ҳақини тўламаган 25 нафар ўзбекистонлик ҳам бор эди. Натижада ҳужжатлар қайтарилди ва пул ҳам тўланди, ўзбекистонликлар эса ўз ватанларига жўнатилди.

 

Сурат манбаи: ia-centr.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: