123

Ўзбек мутахассиси тиш пломбасининг янги таркибини таклиф қилди

Дата: 17:38, 04-02-2015.

Тошкент. 4 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик мутахассис А.Рўзибаева томонидан янги стомотологик пломбаловчи маҳсулотнинг таркиби таклиф қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан хабар беришларича, ушбу маҳсулот тиббиёт, айнан, тишларнинг илдиз каналларини пломбалаш учун стоматологик материаллар, шунингдек, бошқа пломбалаш материаллари тагига қўйиладиган прокладка сифатида ишлатилиши мумкин.

Маълумки, соғллом тишлар нафақат инсоннинг ташқи кўриниши, балки, бутун организм ҳолати учун катта аҳамиятга эга. Шу сабабли шу каби янги ихтиролар ҳар доим долзарбдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: