123

Ўзбекистон 50 та автоматик метеорологик станцияга эга бўлади

Дата: 13:46, 09-09-2019.

Тошкент. 9 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон 50 та автоматик метеорологик станцияга эга бўлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон метеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) вакилларининг CAMP4ASB минтақавий лойиҳасини амалга ошириш доирасида 50 та автоматик метеорологик станцияларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (МОМЭМ) делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди (Иқлим ўзгаришига мослашиш ва Орол денгизи ҳавзасида унинг оқибатларини юмшатиш дастури)", - дейилади Ўзгидромет матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, метеостанциялар вилоятларда Ўзгидромет станциялари ва постларида ўрнатилади ва иқлим мониторинги тизимларини яхшилашга хизмат қилади.

Айни пайтда Ўзгидрометда ҳам реконструкция ва қуриш бўйича давлат инвестиция лойиҳалари, ҳам грант маблағларини жалб қилиш ҳисобига Гидрометеорология хизматини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, ускуналар учун шартнома Жаҳон банки (ЖБ) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Сурат манбаи: meteo.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: