123

Ўзбекистон аҳолисининг 97,5% мамлакатдаги вазиятни барқарор деб ҳисоблайди

Дата: 17:17, 11-01-2017.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази сўровига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг мутлақ кўпчилиги – 97,5% мамлакатдаги замонавий ижтимоий-иқтисодий вазиятни ижобий, “яхши ва барқарор” деб баҳолайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Сўров натижаларига кўра, фуқаролар, иқтисодиёт, иқтисодий фаолият эркинлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий мулкни муҳофаза қилиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби асосий йўналишларнинг бугунги ҳолатини ижобий баҳолаганлар.

Шунингдек, аҳоли Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.

Сўровда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари иши самарасиз деб топилган. Жумладан, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолияти иштирокчиларнинг 38,7%ни у ёки бу даражада, 42,8%ини қисман қаноатлантираётгани, 13,6%ини эса қаноатлантирмаётгани аниқланди.

Сўровда иштирок этганларнинг учдан икки қисми 2016 йилда ижтимоий ҳолатлари яхшиланди деб ҳисоблашади. Сўров унда иштирок этган инсоннинг таълим даражаси ва моддий мақоми қанчалик юқори бўлса, улар ўз ҳаётидан норозиликка моддий муаммолар сабаб бўлганини шунчалик кам айтишганини кўрсатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: