123

Ўзбекистон Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергия нархини 35%га: киловатига 7,6 центдан 5 центгача пасайтирди – эксперт

Дата: 16:58, 26-03-2018.

Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергия нархини 35%га: киловатига 7,6 центдан 5 центгача пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази директори Элдор Ариповнинг ТИВ сайтидаги мақоласида айтиб ўтилди.

“Ўзбекистон 15 йилдан зиёд вақт мобайнида Қобулнинг электр энергиясини етказиб бериш соҳасида ишончли ҳамкори бўлиб келмоқда. Афғонистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажмлари 2002 йилга нисбатан 30 баробарга ошди. Шу билан бирга, 2018 йил январидан бошлаб Ўзбекистон Афғонистонга етказиб бериладиган электр энергиясининг нархини 35%га: киловатига 7,6 центдан 5 центгача пасайтирди”, - дея қайд этади эксперт.

Бундан ташқари, деб давом этди Арипов, Афғонистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзоланди. “Унинг узунлиги 260 кмни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб 45 кмни ташкил қилади. Томонлар ўртасида ўтказилган музокаралар натижаларига кўра, трассанинг координатлари лойиҳалаш учун келишиб олинди”, - дея таъкидлади Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази директори.

“Ҳозирги вақтда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосномаси ишлаб чиқилмоқда. Ўзбекистон ҳудудида ишларни молиялаштиришни ўзбек томонидан амалга оширилади. Қобул халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда”, - деб хулоса қилди Арипов.

Сурат манбаи: http://forca.ru/stati/vl/preimuschestva-postoyannogo-toka-v-vysokovoltnyh-liniyah.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: