123

Ўзбекистон бир йилда 58,181 трлн сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарди

Дата: 12:26, 10-12-2018.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон бир йилда 58,181 трлн сўмлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумотлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида мавжуд.

“(...) 6 млн 124 минг тонна ғалла, 2 млн 300 минг тонна пахта, 8 млн 661 минг тонна сабзавот, 2 млн 411 минг тонна картошка, 1 млн 607 минг тонна полиз маҳсулотлари, 2 млн 100 минг тоннага яқин мева, 1 млн 314 минг тонна узум, 18 минг тонна пилла, 1 млн 789 тонна гўшт, 7 млн 830 минг тонна сут тайёрлашга эришганингиз таҳсинга лойиқ. Мухтасар айтганда, жами бўлиб 58 трлн 181 млрд сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилди”, - деб иқтибос келтиради президент Ш. Мирзиёевдан унинг матбуот хизмати.

Бундан ташқари, бу йилги мавсумда ғалла етиштирадиган фермерларга 1 трлн 33 млрд сўм ёки ўтган йилга нисбатан 142%, пахтачилик хўжаликларига эса 5 трлн 138 млрд сўм ёки ўтган йилга нисбатан 2,4 марта кўп имтиёзли кредитлар ажратилди.

2019 йилда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида давлат бюджетидан қарийб 1,7 трлн сўм, халқаро молия институтларининг $84 млн миқдоридаги маблағини йўналтириш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, 2019 йилда қишлоқ хўжалигида $1 млрд 870 млн ҳажмидаги қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мўлжалланмоқда.

Сурат манбаи: https://www.wowbiz.ro

Янгилик билан ўртоқлашиш: