123

Ўзбекистон экспорт қилганидан қарийб $6 млрд кўп импорт қилди

Дата: 11:38, 18-12-2018.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Январ-ноябрда Ўзбекистон ўтган йилнинг муқобил даврига солиштирганда экспорт қилганидан қарийб $6 млрд кўп импорт қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил январ-ноябр ойлари якунларига кўра, республикада ташқи савдо айланмаси $28664,7 млнни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,6%га ўсди. Шу жумладан, экспорт ҳажми $11324,0га (3,2%га камайган) ва импорт ҳажми $17340,7 млнга (ўсиш суръати 36,8%) етди”, - дейилади Ўзбекистонда Республикаси Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Ташқи савдо салдоси минус $6016,7 млнни ташкил қилди.

Хитой ($5,6 млрд: экспорт $2,5 млрд ва импорт $3,1 млрд) ва Россия ($5 млрд: экспорт $1,8 млрд ва импорт $3,2 млрд) Ўзбекистон товар ва хизматлар экспортида энг катта ўрини эгаллайди. Ушбу мамлакатларнинг умумий экспорт ҳажмидаги улуши 37,5% тенг. Булардан кейин Қозоғистон бормоқда ($2,6 млрд: $1,2 млрд экспорт ва $1,3 млрд импорт).

Ўзбекистон ҳисобот даврида асосан энерготишувчилар ва нефть маҳсулотлари ($2,3 млрд), хизматлар ($2,7 млрд) ва олтин ($1,5 млрд) экспорт қилган, машина ва ускуналар ($7,2 млрд), кимё маҳсулотлари ва улардан ясалган буюмлар ($2,2 млрд), шунингдек, хизматлар ($2 млрд) импорт қилган.

Сурат манбаи: https://www.rbc.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: